ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (U-20) ИСПАНИЯ ВА ЧИЛИ ЁШЛАРИ БИЛАН ЎЙНАЙДИ
19:45
Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 10-12 июнь кунлари Испанияда ташкил этиладиган мини-турнирда иштирок этади.
Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниянинг Мурсия шаҳрида ташкил этиладиган халқаро мини-турнирда иштирок этиш учун 7 июнь куни Испанияга жўнаб кетади. Мазкур турнирда Мусаев шогирдлари мезбон - Испания ёшлар терма жамоаси ҳамда Чили ёшлар терма жамоаси билан майдонга тушади. Мазкур мусобақа 21 июнь куни Туркияда старт оладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёўлар терма жамоаси учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Мусобақа Мурсия шаҳрига қарашли Сан педро Дель Пинатар шаҳарчасида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 24 ва 27 май кунлари Тошкентда йиғимн ўтказаётган Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини майдонга тушди. Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси 5 июнь куни Тошкентда йиғилади ва икки кунлик машғулотлардан сўнг Испанияга жўнаб кетади. Ўзбекистонлик ёшлар Испаниядаги турнирда дастлаб 10 июнь куни Чили ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушса, 12 июнь куни Испания ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди.
Халқаро турнир. Сан педро Дель Пинатар (Мурсия) 10-12 июнь.