ФИФА РЕЙТИНГИ: ЎЗБЕКИСТОН ЯНА ОСИЁНИНГ ТЎРТИНЧИ ТЕРМА ЖАМОАСИГА АЙЛАНДИ
19:36
Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрнидан 8 поғона юқорилаган ҳолда рейтингнинг 58-поғонасидан ўрин олган. Ушбу кўрсатгич, Ўзбекистонни яна Осиё қитъаси терма жамоалари рейтингига 4-ўринга олиб чиқди.
ФИФА рейтингида Ўзбекистон Осиё қитъаси терма жамоалари орасида 4-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 32-ўрин. Япониядан кейинги ўринларда Жанубий Корея (40), ҳамда Австралия (47) терма жамоалари бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон Россия (11) ҳамда Украина (37) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.
Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси 87-поғонасидан жой олган бўлса, Вьетнам 133, Гонгконг эса 147-ўринда бормоқда. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақиблари ҳисобланган Қатар (101) ва Ливан (131) терма жамоалари ўрни ҳам деярли ўзгармаган.
Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Германия терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Аргентина терма жамоаси тўлдирган.